

Энг яхши футболчи эълон қилинадиган тантанали маросим 25 август, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Кучли учликка 34 ёшли француздан ташқари “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам киритилди.
"Реал Мадрид" ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Бензема турнирда 12 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга ошириб, тўпурарга айланди.



