«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди

Khoja
12 янв 2025, 09:20
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа сардори Кайл Уокер ҳақида фикр билдирди.

«Кайл Уокер икки кун олдин олдимга келди. У легионер бўлишни истаётганини ва фаолиятини хорижда якунлаш нияти борлигини маълум қилди», — деб фикр билдирди Гвардиола.

Маълумот учун, Кайл Уокер 2017 йилдан бери «шаҳарликлар» либосида ҳаракат қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум 18 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com