

Шунингдек, футболчига "Бавария", "Челси" ва "Ливерпуль"дан ҳам қизиқиш бор. Бу ҳақда "TuttoJuve" хабар берди.
22 ёшли де Лигт Турин клубига 2019 йил "Аякс"дан 85.5 млн евро эвазига ўтган. Ўшандан бери у 117 учрашувда 7та гол урди ва 3та голли пас берди. Томонлар ўртасидаги ўзаро келишув 2023-2024 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Де Лигт 2017 йил Нидерландия терма жамоасида дебют қилган. Ўшандан бери ҳимоячи термада 38та ўйинда иккита гол урган ва 3 бор голли пас берган.

Олдинроқ, "Манчестер Сити" вингери Рахим Стерлинг "Челси" ўтиш арафасида эканлиги маълум қилинганди.



