"Ман Сити" ва ПСЖ Тиаго учун курашади

Alisher
13 авг 2020
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Манчестер Сити" ва ПСЖ қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Клуб вакиллари хавбекнинг атрофидаги вазиятни кузатишмоқда ва испаниялик футболчи билан ёзда шартнома имзолашга уриниб кўришади.

Тиагонинг нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Мюнхен клубидан кетишни хоҳлаётган футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

29 ёшли ўйинчи жорий мавсум "қизиллар" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le10sport