“Ман Сити” – “Тоттенхэм”. Лига Кубоги финали олдидан “Angliya futboli” сториси ва Telegram'даги саҳифамизда ўтказилган сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
25 апр 2021, 18:20
Бугун Англия Лига Кубогидан ўрин олган ҳал қилувчи учрашув “Манчестер Сити” ҳамда “Тоттенхэм” ўртасида бўлиб ўтади.

Учрашув 20:30 да Лондондаги “Уэмбли” стадионида бошланади.

Финал олдидан сайтимизнинг 2 платформасидаги обуначилар ўртасида сўровнома ўтказилди ва уларда ҳам устунлик Пеп Гвардиола шогирдларига берилди.

“Angliya futboli” сторисидаги натижалар: “Ман Сити” – 65 %. “Тоттенхэм” – 35 %

“Telegram”даги саҳифамизга қўйилган сўровномада эса 6,100 дан зиёд кузатувчи иштирок этди. Натижалар эса қуйидагича:

“Ман Сити” – 68 % овоз берилган

“Тоттенхэм” – 32 %

Мазкур жамоалар ўртасида ўтказилган охирги 10 баҳснинг 6 тасида “шаҳарликлар” зафар қучган бўлса, учтасида “шпорлар”нинг қўли баланд келган ва битта ўйинда дуранг қайд этилган.

Маълумот ўрнида, бугун “Тоттенхэм”ни майдонга 29 ёшли Райан Мейсон бошлаб тушади. У АПЛ тарихидаги энг ёш мураббийга айланди ва бугун фаолиятидаги илк титулини ҳам қўлга киритиши мумкин.

Англия Лига Кубогидаги совринлар:

“Манчестер Сити” – 7 та (1970, 1976, 2014, 2016, 2018, 2019, 2020)

“Тоттенхэм” – 4 та (1971, 1973, 1999, 2008)


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›