

“Коронавирусдан тўлиқ соғайиб, бугун клуб спорт залида машқ ўтказдим ва тез орада жамоавий машғулотларга қайтаман. Буни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, дея твит қолдирган аргентиналик ўз саҳифасига.
Ҳужумчи жорий мавсум АПЛда атиги бешта ўйин ўтказди, уни ўтган йилдан буён эски жароҳатлар безовта қилиб келмоқда.
У сўнгги бор майдонда 3 январь куни “Челси”га (3:1) қарши баҳсда кўриниш бериб, баҳснинг охирги дақиқаларида захирадан тушганди.



