

"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" клубига Харри Кейн учун турли хил таклифлар бермоқда. Манчестерликлар берилган охирги таклиф таркибига Эмерик Лапортни ҳам қўшишди. Аммо, ушбу вариант ҳам "Тоттенхэм" томонидан яна рад қилинди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Агар, воқеалар ривожи шу тариқа давом этадиган бўлса, Харри Кейн энг камида бир йил шпорлар таркибида қолишига тўғри келади.



