UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Маъмур Саидқосимов: “Мақсад – малакали ва юқори савияли ҳакамларни кўпайтириб бориш” Янгиликлар

Маъмур Саидқосимов: “Мақсад – малакали ва юқори савияли ҳакамларни кўпайтириб бориш”

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда малакали ҳакамлар сонини ошириш ва уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси каби кўплаб халқаро нуфузли мусобақаларда доимий равишда ишлаб келишмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори Маъмур Саидқосимов малакали ҳакамларни тайёрлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳакамлар савиясини ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳар мавсум олдидан улар иштирокида турли семинарлар ташкил этилиб, назарий ва амалий машғулотлар олиб бориляпти.

Шу билан бирга ҳакамлар учрашувларда ҳалол ишлашларини таъминлаш, келишилган ўйинларда иштирок этиш, ўйин давомида у ёки бу жамоага атайлаб ён босиш, натижага таъсир этиш каби ёмон иллатлардан узоқда бўлишларини таъминлашга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Суперлига ва Про-лига учрашувларида қатнашаётган ҳакамлар билан доимий равишда иш олиб бориляпти. Уларнинг ҳар бир ўйинлардаги ҳаракатлари чуқур таҳлил қилиб борилади. Бу борада ЎФАда махсус Мониторинг гуруҳи ишлаяпти. Бу гуруҳдан малакали мутахассислар жой олишган. Улар ҳар бир ўйин видеоёзувини диққат билан ўрганиб чиқишади. Ҳар бир ҳакамнинг ишини таҳлил қилишади. Агар ҳакам ҳаракатлари шубҳа уйғотса, мазкур ҳолат бўйича текширув олиб борилади.
Келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган, порахўрлик каби иллатларга берилган, турли қинғир ишларга аралашгани аниқланган ҳакамларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар бутун умрга футболдан четлатилади.

Шу сабабли ҳакамлардан ҳар хил “ўйинлар”га аралашмасдан, ҳалол ҳакамлик қилишларини, ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришларини сўраб қоламан.

Биз ёш ҳакамларни тайёрлаш бўйича ҳам катта ҳажмдаги ишларни олиб бормоқдамиз. Мақсад – малакали ва юқори савияла ҳакамларни кўпайтириб бориш. Ўзбекистонлик ҳакамлар бутун дунёда ўз нуфузига, ўзига яраша обрўга эга. Ёш ҳакамлар ҳам ана шу нуфузни янада оширишга ҳаракат қилишлари зарур. Бунинг учун эса турли қинғирликларга аралашмай, ҳалол ҳакамлик қилиб, ўз устиларида кўпроқ ишлаб, халқаро ўйинларда ишлашга интилишлари зарур.

Умид қилиб қоламизки, олиб борилаётган чора-тадбирлар албатта ўз самарасини бериб, ҳакамларимизнинг нуфузи янада ортиб боради”, - деди Маъмур Саидқосимов.

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика