Мамаду Туре: "Жаҳон чемпионатига гуруҳдан чиқишни мақсад қилиб келгандик"
04 окт 11:11
Янгиликлар
Мамаду Туре: "Жаҳон чемпионатига гуруҳдан чиқишни мақсад қилиб келгандик"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:3) Франция терма жамоаси аъзоси Мамаду Туре сайтимизга интервью берди.
"Аргентинага қарши тенгма-тенг кураш олиб бордик. Тўғри, мағлубиятга учрагандирмиз, бироқ бундай рақибга қарши муносаиб қаршилик кўрсата олганимиздан ғурурланамиз. Биз боримизни бердик, шу боис афсусланмаймиз.
Жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этаётганимиз боис авваламбор гуруҳдан чиқишни мақсад қилиб келгандик. гуруҳ босқичидан сўнг ўзимизга бўлган ишонч пайдо бўлди ва ўйиндан ўйинга шаклланиб бордик. Ярим финалга чиқиш — катта натижа. Албатта, биз финалга йўл олишни истагандик. Биз кучлироқ бўлиб қайтамиз. Шундай бўлади ҳам", деди Туре.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Франция 3-ўрин учун Украина билан беллашади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Фикрлар