Мамаду Сако "Кристал Пэлас"га ўтди

Tolibjon Qosimov
1 фев 2017, 13:12
Англиянинг "Кристал Пэлас" жамоаси трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Мамаду Саконинг трансферини расмийлаштиришга улгурди.

Бу ҳақда клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида маълум қилинган. Ҳимоячи "Ливерпуль"дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар ижарага олинди.

Айрим манбаларда келтирилишича, "Пэлас" футболчининг ижараси учун 2 миллион фунт тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/CPFC