

“Айни дамда мобил иловалар орқали онлайн машғулотлар ўтказяпмиз. Биргаликда йиғилиб, шуғулланяпмиз. Тўп билан ишламаётганимиз ёмон, албатта. Аммо жисмоний ҳолатимизни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. “Зенит”да “Барселона”дагидан кўпроқ шуғулланяпмиз. Бу ерда 2 марта машғулот ўтказамиз. “Барселона”да эса мен машғулотларни 40-50 дақиқа давомида ўтказишга ўрганиб қолгандим”, — дейди Малком.



