Максимилиан Фомин "Нефтчи"га ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
4 янв 2014
"Пахтакор" клуби тарбияланувчисига "Нефтчи" жиддий қизиқмоқда.
Чунки яқиндагина бош мураббий лавозимида иш бошлаган Мурод Исмоилов унинг имкониятларини жуда яхши билади. Афтидан Фомин ва Исмоиловга бу йил ҳам бирга ишлаш насиб этадиган кўринади.  

21 ёшли ҳимоячи айни пайтда U-22 олимпия терма жамоамиз билан Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Футболчи айнан ушбу турнирдан сўнг Мурод Исмоилов жамоасига ўтиши кутилмоқда. Осиё чемпионатининг 11 январдан то 26 январга қадар давом этишини инобатга оладиган бўлсак, Фомин катта эхтимол билан "Нефтчи"нинг февраль ойидаги йиғинига бориб қўшилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia