UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  0 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  1 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  1 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  10 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  0 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  5 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  6 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  15 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7

Максим Шацких: "Пахтакор"нинг қонида чемпионлик бор" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"нинг қонида чемпионлик бор"

Суперлига 24-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида ғалаба қозонди.

Пахтакор

Достонбек Ҳамдамов - 5', Хожиакбар Алижонов - 48'

Суперлига. 24-тур

02/11/2022, 18:30

0
:
2
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
5'  Достонбек Ҳамдамов
5'  Сардор Собирхўжаев
39'  Азизбек Турғунбоев
48'  Хожиакбар Алижонов
48'  Одилжон Ҳамробеков
67'  Шаҳзод Азмиддинов (Олександр Насонов)
85'  Одилжон Ҳамробеков (Икром Алибоев)
89'  Сардор Собирхўжаев (Муҳаммадали Ўринбоев)
19'  Искандар Шайкулов
55'  Лука Чермель (Ҳислат Ҳалилов)
58'  Шохруз Норхонов (Самандар Мавлонқулов)
75'  Абдужалил Маназаров (Аюбхон Номанов)
75'  Жасур Ҳасанов О (Баҳодир Насимов)
75'  Искандар Шайкулов (Юре Обшивач)


"Сўғдиёна" билан беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

- Ўйиндан қониқдим. Машғулотларда ишланган ҳолатларни бажара олдик. Биринчи бўлимнинг ўзида кўплаб вазиятлар яратдик, ўйин тақдирини ҳал қилиш учун имкониятимиз бор эди. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уриб, назоратни сақлаб турдик. Нафақат натижа, балки намойиш этилган футболдан ҳам кўнглим тўлди. Яхши савияда ўйнадик.

- Марказий ҳимоячиларнинг ўйинидан қанчалик қониқяпсиз? Бунгача Аъзамов ўйнарди ва у биринчи пас беришда яхши эди. Ҳозирги ҳимоячиларга қандай баҳо берасиз?

- Уларни солиштириш нотўғри. Ҳимоячиларимизнинг барчаси турлича. Ҳозир Достон ва Шаҳзод марказда ишончли ўйнашмоқда. Уларга эътироз йўқ. Шерзодга эса тезроқ тузалиб сафга қайтишини тилайман. Рақобат ва танлов имкониятининг борлиги доим яхши.

- Насонов ва Мартинович бошқа ҳимоячиларга рақобатда ютқазишдими?

- Уларда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланамиз. Айни пайтда ҳимоячиларни алмаштиришдан маъно кўрмаяпман. Футболда асосий таркибга 15 эмас, 11 ўйинчини кирита оламиз.

- Ҳозир учта клуб чемпионлик учун курашмоқда. Сиз табиийки биринчи йилдаёқ чемпион бўлишни истайсиз. Аммо қайси хатолар туфайли муҳим очколар йўқотилгани таҳлил қилиндими? Кейинги йилга селекция ишлари бошландими? Кимлар келади?

- Кимлар келишини кейинги йил биламиз. Янги мавсумда клуб яхши томонга ўзгаради. Келаси йил бошқача, кучлироқ "Пахтакор"ни кўрасиз. Машғулот ва янги мураббийнинг футболига кўникиш учун ҳаммага вақт керак бўлади. "Пахтакор" ўзбек футболининг етакчиси. Биз ҳар доим энг яхшиси бўлиш ва исталган рақибни мағлуб этишга қодир бўлишимиз керак.


Фақат ишламаган одам хато қилмайди. Хатоларни албатта таҳлил қилдик, баъзи ўйинларда тўп шунчаки дарвозага киришни хоҳламади.

Олдимизда яна икки учрашув бор. Уларда ҳам зафар қучиб, курашни охиригача давом эттирамиз. "Пахтакор"нинг қонида чемпионлик бор.

- Бир неча йил олдин "Пахтакор"да иккита тенг таркиб бор эди, ҳозир эса вазият ўзгача. Айни дамда ротация бўйича муаммолар борми?

- Албатта бор. Захира ўриндиғини кўриб турибсизку. Қийин. Истаганимизча футболчилар йўқ. Мавсум якунини кутамиз. Кимдир кетади, кимлардир келади. Ҳаёт шунақа. Айни дамда ўйинни кучайтирадиганлар кам, баъзилар жароҳат олган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика