UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9

Максим Шацких "Пахтакор"да ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммо Янгиликлар

Максим Шацких "Пахтакор"да ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммо

"Шерлар"нинг янги бош мураббийига осон бўлмайди.

Ўзбекистон чемпионати тез орада давом эттирилади. Чемпионлик учун кураш катта қизиқиш уйғотмоқда, ҳозирча "Навбаҳор" фаворит бўлиб турибди. Бироқ амалдаги мамлакат чемпиони – "Пахтакор" бир нечта ўзгаришга қўл урди ва чемпионликни сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солишга тайёр.

Албатта, "шерлар" бош мураббийини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Яқинда клубга спорт директори сифатида келган Максим Шацких эндиликда жамоани бошқарадиган бўлди. Афсонавий ҳужумчи ишончни оқламаган Славче Войнески ўрнига жамоани қабул қилиб олди.

"Championat.Asia" журналисти Николай Егоричевнинг фикрича, Шацкихга осон бўлмайди. Қуйида у "Пахтакор" бош мураббийи сифатида ҳал қилиши керак бўлган бешта муаммони келтирамиз.

Ҳимоя

Катта ташвиш — "шерлар"нинг ҳимояси. Жамоа Суперлигада энг кам гол ўтказиб юборди (12 ўйинда 7 та гол), аммо ОЧЛ ҳимоянинг ҳақиқий сифатини кўрсатди. У ерда "Пахтакор" 6 учрашувда ўз дарвозасидан 15 та тўп олиб чиқди ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Кўп нарса Шацких жамоа ўйинини қандай қуришига боғлиқ бўлади. Бироқ бир нарса аниқ: ҳозирги "Пахтакор" ҳимоячилари ҳар доим ҳам кутилган даражада ўйнай олишмайди. Шу боис мухлислар умиди жамоанинг янги футболчиси — Илия Мартиновичга боғланган. 28 ёшли ҳимоячи "шерлар" лагерига келишдан олдин Одессанинг "Черноморец" шарафини ҳимоя қилган ва Черногория терма жамоасида бир нечта ўйин ўтказган. У "Пахтакор" дарвозаси ёнида ўйин сифатини ошириш ва ҳимояда етакчига айланиш учун жалб қилинган.

Черанга боғланиб қолганлик

Яна бир муаммо — Драган Черанга боғлиқлик. У бор ва усиз жамоа бутунлай бошқача ўйнайди. Шацких буни жуда яхши тушунгани учун Черан билан шартномани яна бир йилга узайтирди.

Драган жорий мавсумда "Пахтакор" голларининг ярмида иштирок этди. Ҳужумчи "шерлар"нинг барча турнирларда урган 26 та голидан 8 тасига муаллифлик қилган. Сербиялик форвард яна уч марта ассистент вазифасини бажарган. Драган кузда 35 ёшга тўлади. Унинг ёши "Пахтакор" Чераннинг ўрнига муносиб ўринбосар ҳақида ўйлаш вақти келганини англатиб турибди. Балки бу "шерлар"нинг яна бир янги ўйинчиси — 25 ёшли польшалик Пшемислав Банашакнинг қўлидан келар.

Эркиновнинг кетиши

Ёзда Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"ни тарк этди. Пойтахт жамоасининг асосий бойлиги ва Суперлиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири “Торпедо” таркибида РПЛни забт этишга йўл олди. Шу муносабат билан яна бир муаммо пайдо бўлди – ким Эркиновнинг ўрнини босади?

"Пахтакор"да қанот ҳужумида ўйнай оладиган футболчилар кўп. Бироқ айнан чап қанотда ҳаракатланадиган ўйинчилар унчалик кўп эмас. Умуман олганда, "шерлар"да фақат биргина чап қанот вингери қолди – Азизбек Турғунбоев. Шунингдек, Диёр Холматов ҳам чап қанотда ўйнай олади. Қизиқ, Максим Шацких улардан қайси бирини устун деб билади?

Тажриба этишмаслиги

Умуман олганда, жамоатчилик орасида Шацкихнинг тайинланишидан ажабланганлар учради. Бир томондан, у ўзбек футболининг афсонаси ва МДҲ тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Бошқа томондан, Максим Александровичда бош мураббий сифатида тажриба йўқ.

Мураббийлик фаолияти давомида Шацких Сергей Ребров ва Хацкевич каби мутахассислар штабида ишлаган. Бундан ташқари, Максим Валерий Лобановский, Юрий Сёмин ва бошқа таниқли мураббийлар қўл остида ўйнаган. Албатта, Шацких "Пахтакор" футболчилари учун "авторитет" (Войнескида бундай эмасди), аммо бу ерда мураббийлик маҳорати биринчи ўринга чиқади. Максим Александрович учун бу осон бўлмайди, чунки "шерлар"да узоқ вақтдан бери биринчи марта чемпионликни қўлдан бой бериш хавфи бор.

"Навбаҳор"дан ортда қолиш

Бу мавсумда Суперлига олтини учун кураш жиддий тус олди. "Навбаҳор" пешқадам сифатида танаффусга йўл олди – наманганликлар 13 турдан кейин очколари сонини 25 тага етказиб олишди. Иккинчи ўринда "Насаф" (24), учинчи поғонани эса "Пахтакор" (23) банд қилиб турибди. Шу билан бирга, "Пахтакор" ва "Насаф" 1 тадан захира учрашувига эга.

"Сўғдиёна", "Қизилқум" ва АГМКни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Олмалиқ клуби ва жадвалда етакчилик қилаётган "Навбаҳор"ни бор-йўғи тўрт очко ажратиб турибди. Шу тариқа, бирданига олтита жамоа чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Буларнинг ўртасида эса ўз ватанига қайтган ва илк марта бош мураббий вазифасини бажараётган Максим Шацких бор.

Максим Александрович, "кемадан кеча"га тушиб қолди. Ундан шу ерда ва ҳозир натижа талаб қилишади. Аммо бу йил "Пахтакор" чемпионликни қўлга кирита олмаса ҳам "шерлар" раҳбарияти Шацкихга ишониши лозим. У қийин вазиятга тушиб қолди – жамоа Славче Войнески қолдирган вайронагарчиликдан кейин демонтаж қилинган ҳолатда. "Пахтакор"га тикланиш учун, Максим Шацкихга эса янги воқеликка мослашиш ва тўпланган тажрибасини амалиётга жорий этиш учун вақт керак.

Николай Егоричев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика