Максим Шацких: "Жамоа ўйинидан қониқдим, ғалаба бизга зарур эди"
29 ноя 2023 09:06
Янгиликлар
Максим Шацких: "Жамоа ўйинидан қониқдим, ғалаба бизга зарур эди"
"Ал Айн" 3:1 ҳисобида мағлуб этилган баҳсдан кейин Максим Шацких ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳожимат Эркинов матбуот анжуманида иштирок этди.
Шацких: - Жамоалар яхши ўйнаган футболга гувоҳ бўлдик. Ҳужумкор ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Биз беллашувни назорат қилдик. Ғалаба қозонишимиз зарур эди ва унга эришдик. Йигитларнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. "Ал Айн" таркибида ўзгаришлар бўлишини билгандик. Улар икки кун аввал чемпионатда муҳим учрашувда майдонга тушишганди. Иккинчи бўлимда суръатни оширдик ва учта гол билан ғалаба қозондик.
Эркинов: - Имкониятни сақлаб қолиш учун ютишимиз керак эди. Биринчи гол ўтказиб юборган бўлсак-да, кейин ўйинга қайта олдик. Кўплаб ҳужумлар уюштириб, учта тўп киритдик. Ишқибозларни хурсанд этдик. Имконият бор ва ундан фойдаланишга уринамиз.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар