UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  0 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

Максим Шацких: "Ҳозирги вақтда ҳеч кимни осон мағлуб эта олмаймиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ҳозирги вақтда ҳеч кимни осон мағлуб эта олмаймиз"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган, марказий учрашувда "ОКМК" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишди.

Курашларга бой ўтган учрашувда амалдаги чемпион иродали тарзда ғалабага эришди, якуний ҳисоб 2:1. Учрашувдан сўнг "Пахтакор"  жамоаси бош мураббийи Максим Шацких учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз?

- Қийин ўйин бўлишини билган эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Бугун ўйлайманки, мухлис намойиш этган ўйинимиздан рози бўлди. "ОКМК" яхши жамоа, Миржалол ака бошқарган жамоалар ҳар доим яхши ўйин намойиш этишади ва ақли футбол ўйнашади. Ғалабага эришдик ва энг муҳими шу деб ўйлайман.

- Жамоанинг биринчи таймдаги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биринчи таймда яхши ўйин намойиш эта олмадик. Бунга сабаб кўп футболчиларимиздан фойдалана олмаётганимиз. Дилшод бугун ярим йил деганда биринчи учрашувини ўтказди ва у ҳам бўлса ўзининг позициясида эмас, шу сабаб биринчи бўлим биз ўйлагандек ўтмади. Танаффусда бир нечта кичик ўзгартиришларга қўл урдик ва иккинчи таймда ўйинимизни анча яхшилаб олдик. Биринчи таймда қуёш халал бердими билмайман, иккинчи таймда ўзимизнинг ўйинимизни намойиш эта бошладик

- Суперлигада 7та тур учрашувларини ўтказдингизлар ва секин асталик жамоалар ўйинини таҳлил қилса бўлади. "Пахтакор" 7та турнинг барча учрашувларида гол ўтказиб юбормоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Мен аввалги матбуот анжуманларида ҳам бу нарсани таъкидлаб ўтган эдим. Машғулот жараёни тўғрилашингиз керак бўлган муаммо бўлмаса, машғулот олиб бориш зерикарли бўлиб қолади(кулади). Биз бу муаммолар устида иш олиб бормоқдамиз. Биз нафақат миллий чемпионатга тайёрланмоқдамиз, балки бир даража каттароқ учрашувларга ҳам тайёргарлик кўраяпмиз. Мисол учун "Пахтакор"нинг деярли барча аъзоси терма жамоа ўйинчиси ҳисобланади. Терма жамоа таркибида ўйнаётган вақти эса футболчи бизнинг юзимиз. Биз телевизор орқали ўйинни томоша қилиб, улар "Пахтакор" футболчилари эканлиги учун мағрурланадиган даражага чиқишни ният қилганмиз ва шу даражага эришиш учун ҳаракат олиб бормоқдамиз.

- Бугунги ғалаба Саитовнинг индивидуал маҳорати эвазига қўлга киритилдими?

- Йўқ, фикрингизга қўшилмайман. Мен ҳар доим таъкидлаб ўтганман, бизда ҳамма ҳужумга ўтади ва ҳамма ҳимояланади. Индивидуал маҳорат ҳар бир футболчида бўлиши керак. Масалан ўша Саитов гол бўлиши учун тўпни қанотдан рақибнинг жарима майдончасига етказиб беради, лекин тўп қанот ўйинчисига етиб келгунга қадар, бошқа футболчилар меҳнат қилишади. Голда ҳам шундай вазият.

- "Пахтакор" бугун ўзгаришларсиз ўйнади ва учрашув сўнгида Турғунбоев ва Алижоновлар чарчаб қолишгани яққол кўзга ташланди. Ўйинни бузиб қўймаслик учун бугун ўзгаришларга қўл урмадингизми?

- Бундай учрашувда майдонда ҳаракат қилиш жуда қийин, ўз тажрибамдан келиб чиқиб ҳам шуни айта оламан. Қўшимчасига бизнинг захира ўриндиғимизда ҳозир футболчилар сони анча камайган. Агар учрашув сўнгида қайсидир футболчини алмаштирсам, у ўйинга киришиб кета олмаслиги мумкин эди.

- Фикрингизча, "Пахтакор"га чемпионлик пойгасида асосий рақобатчи ким?

- Мусобақани ўзингиз кузатиб боряпсиз. Ҳозирги вақтда ҳеч кимни осон мағлуб эта олмаймиз, хоҳ у етакчи бўлсин, хоҳ "аутсайдер". Барча чемпионатларда шундай ҳолат, ҳар бир рақибга индивидуал тарзда тайёргарлик кўрмоқдамиз, лекин ўзимизнинг услубимиздан келиб чиқиб.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика