UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  0 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  13 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  9

Максим Шацких: “Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ” Янгиликлар

Максим Шацких: “Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ”

Ужгороднинг “Говерла” клуби ҳужумчиси Максим Шацких жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида маълумот берди.
“Йиғиннинг илк кунларидан жамоа билан биргаман. “Говерла” машғулотлари Ужгороднинг ўзида ташкил этиляпти. Аммо, ҳали бирорта ҳам назорат ўйини, хатто икки таркибга бўлиниб ҳам ўйнамадик. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Одатдагидек шуғулланяпмиз. Билишимча, яқин кунларда 3-4 та ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.

Жамоанинг футболчилардан қарзи борми? Йўқ дея олмайман. Клуб раҳбарияти тез кунда барча билан ҳисоб-китоб қилинишига ваъда берди. Энди Украинадаги вазият барчага аёнку. Биз футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб турибмиз ва ўз вазифамизга профессионал тарзда ёндашяпмиз.

Шахсан ўзимга келсак, айни пайтда жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳали бутсани михга илиш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Ҳар ҳолда мураббий ҳаракатларимдан, ўйинга бўлган иштиёқимдан қониқиш ҳосил қилмоқда”, — деди Шацких.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика