Максим Шацких эртага Ўзбекистонга учиб келади
28 май 2022 21:05
Янгиликлар
Максим Шацких эртага Ўзбекистонга учиб келади
Ўзбекистон терма жамоаси афсонавий ҳужумчиси юртимизга қайтмоқда.
"Пахтакор" клубини бир неча кун олдин Жаъфар Ирисметов ва Собир Ходиев тарк этганди. Клуб раҳбарияти бўшаб қолган ўринга бир нечта номзодларни кўриб чиқди ва Максим Шацких танловида тўхтади.
Шацких бир неча дақиқа олдин Украинадан Польша давлатига ўтди ва 29 май куни Ўзбекистонга учиб келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких 2016-2017 йилларда Киевнинг "Динамо" клуби U-19 жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. 2017-2019 йилларда "Динамо" асосий жамоасида ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган. 2020-2021 йилларда Россиянинг "Ротор" клубида Александр Хацеквичнинг ёрдамчиси бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар