UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  0 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  5 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  6 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2

Максим Шацких: "Бугун ғалаба қозонмаганимизда гуруҳдан чиқиш имкониятимизни бой берган бўлардик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугун ғалаба қозонмаганимизда гуруҳдан чиқиш имкониятимизни бой берган бўлардик"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Азиз Турғунбоев матбуот анжуманида иштирок этишди.


- Ўзингиз ўйин қандай кечганини кўрдингиз. Барчасини тўлиқ назорат қилдик. Йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи уч очкони қўлга киритдик ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Азиз Турғунбоев: - Бугун муҳим уч очкони қўлга киритдик ва чиройли ўйин ўтказдик. Ҳали гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз бор. Қолган уч учрашувда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл оламиз.

- Бугунги учрашувга қараб "Пахтакор"нинг ҳозирги ҳолатини баҳоласак бўладими ёки "Ахал" жамоасининг даражаси паст эканлигини бугунги ўйин натижасига таъсир қилдими?

- Авваламбор биз ажойиб ўйин ўтказдик. "Ахал" жамоасини кучсиз демаган бўлардим. Улар 1-турда "Ал-Файҳа"ни мағлуб этишди ва "Ал-Айн"га қарши кечган учрашувда ҳам анча сифатли ўйин намойиш этишди. Ушбу жамоани кўпчилик менсимаяпти ва бу нотўғри. Агар бугун ғалаба қозонмаганимизда гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз нолга тенг бўлар эди.

- Агарда ўтган учрашувлари билан солиштирсак, бугунги "Аҳал" кучсизроқ эдими ёки ўтган?

- Солиштириш нотўғри. Улар ўйда ўйнаганида рақиб жамоа "Ахал"нинг кучини паст баҳолаганлиги сабаб мағлуб бўлди ва сунъий қопламали майдон ҳам ўз таъсири ўтказган. Бизга ҳам сунъий майдон катта муаммо туғдириши аниқ. Ашҳободга боргандан кейин у ердаги шароитларга мослашишга ҳаракат қиламиз. "Ал-Айн"га қарши кечган учрашувдаги "Аҳал"ни бугун майдонда кўрдим ва рақиб услуби деярли ўзгармаган.

- Холдорхонов бугун гол уришдан ташқари барча вазифани аъло даражада бажарди. Пўлатхўжага гол уриши учун нима етишмаяпти?

- Голлар уриш вақти келади. Энг муҳими ҳозир у мен ундан талаб қиладиган вазифаларни бажармоқда. У кўпроқ меҳнати қилиш керак. Майдонда меҳнат қилса, голлар уришни ҳам бошлайди. Пўлатхўжа ривожланишда давом этиши керак, унинг гол уриш вақти эса энди келади.

- Сиз асли қанот вингерисиз, аммо Шацких қўл остида ҳимояда ҳам, икки қанотда ҳам ва майдонда марказида ҳам ўйнамоқдасиз. Бундай катта ҳажмдаги вазифани бажариш сизга қийинчилик туғдирмоқдами?

Азиз Турғунбоев: - Ёшлигимда қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаганман. Шу сабаб тез кўникиб кетдим. Профессионал футболчи тез мослашиб кетиш қобилиятига эга бўлиш керак. Мураббийнинг вазифасини қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиляпман.

- Сўнгги матбуот анжуманида эронлик футболчини унутинг дедингиз. Кухарчикга нисбатан ҳам шу фикрни қўлласа бўладими? У ҳозир жамоа билан биргами ёки жавобини бериб юбордингизларми?

- У ҳозир жароҳатланган ва шу сабаб уни майдонда ва қайдномада кўрмаяпсизлар. Кухарчик билан йил якунига қадар шартнома тузганмиз. Мавсум сўнгида у ўзини яхши томонлама намойиш этса у билан янги битим имзолаймиз. Ундай бўлмаса у жамоани тарк этади.

- Диёр Холматов бугун пенальтидан фойдалана олмади. Танаффусда унга нималар дедингиз?

- У бугун зўр ўйнади. У масъулиятни ўз бўйинига олди, бу эса яхши ҳислат. Пенальтини ижро этиш оғир жараён ва жуда катта масъулият. Кеча "Насаф" жамоаси ҳам 101-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади, жуда ҳаяжонли вазият эди. Мен фаолиятимда кўп бор пенальти тепганман ва шуни маслаҳат бера оламанки, дарвоза ўртасига тепиш керак. Футболчи ўз қарорида иккиланяптими ўртага тепиш керак. 99 фоиз ҳолатларда дарвозабон қайсидир томонга отилади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика