UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз" Янгиликлар

Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Шерлар" Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм ўтказдик. Биринчи бўлимда ўзимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Бу руҳият сабабли. Танаффусдан кейин эса, умуман бошқа футбол намойиш этдик. Кўп вазиятлар яратдик, аммо бор йўғи битта гол урдик.

- Биринчи бўлимда бор кучимиздан фойдалана олмадик ва бунга сабаб футболчиларнинг руҳияти бунга сабаб дедингиз. Биринчи давранинг сўнги ўйини эди, балки футболчиларда таътил кайфияти борлиги сабаб бугун бироз шиддатсиз ўйин бўлгандир? Масалан Драган Черан таътилга бироз аввалроқ чиқишга улгурди.

- Йўқ. Бу футболчиларнинг фикрлашига боғлиқ. Ўзим футболчилик фаолиятимда бундай муаммолар билан дуч келганман. Ҳар бир рақибга бирдек тайёргарлик кўриш керак эканлигини кўп маротаба такрорлаганман. Ҳеч қайси жамоани осонгина мағлуб этиб бўлмайди. Қайсидир футболчи ҳаёлан терма жамоа йиғинида. Кимдир эса ҳаёлан таътилга йўл олди. Биз ёмон ўйнамадик, аммо биринчи бўлимдан кўнглим тўлмади.

- Чорак финалдаги рақиб "Бунёдкор" ҳақида гапириб ўтсангиз. "Пахтакор" икки мавсумдан буён Кубок баҳсларида чорак финал босқичидан ўта олмаяпти.

- Менга қайси жамоа рақиб бўлишининг фарқи йўқ. У баҳсга қадар жуда кўп вақт бор. Биринчи даврани ёмон тугатмадик. Энг муҳими, олимпиадага йўл оладиган футболчиларимиз жароҳатларсиз иштирок этиши. Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш керак. Футболчилар таътилдан яхши кайфиятда қайтишга бўлгани, қолганини ўзимиз тўғирлаймиз.

- Биринчи давра бугун якунланди. "Пахтакор"нинг биринчи даврадаги иштирокини қандай баҳолайсиз? Жамоа кўрсатган ўйин сифати ва натижалардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Жамоадан тахминан шундай ўйин кутган эдим. Кутилмаган вазиятларда очколар йўқотдик, лекин барча жамоалар очко йўқотишди. Турнир жадвалига қараб баҳо берадиган бўлсам. Биз эгаллаб турган ўриндан кўнглим тўлди. Мавсум аввалида биздан бундай натижа кутишмаганди. Бизни кўпчилик жиддий қабул қилмаганди. Иккинчи даврада "Пахтакор" яна ўзгаради.

- Жамоа қисқа муддатли таътилга йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кечиши ҳақида гапириб берсангиз. Таътил қачон тугайди? Йиғинни қачон бошлайсизлар? Назорат ва ўртоқлик ўйинлари ўтказиладими? Масалан ўтган йили ёзда "Пахтакор" Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этганди. Бу йил ҳам шундай режа борми?

- 10 кун дам бердик. 17 июль куни эса йиғиламиз. Қибрайдаги базамизда таййёргарлик кўрамиз. Учта назорат учрашуви ҳам ўтказишни режа қилганмиз. 20, 24, 29 июль кунлари назорат ўйинларини ўтказамиз. Биз ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кўп жамоалар билан алоқада бўлдик. Ташкилий масалаларга кўра, ҳалқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этмайдиган бўлдик.




Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика