UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  9 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов қатнашишди.



"Ҳаммага хайрли кун. Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги ўйинимизни ўтказамиз. Шунинг учун сифатли футбол кўрсатишга интиламиз. Йилни яхши кайфиятда тугатишни хоҳлаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Кейин эса оғир ўтган мавсумдан кейин дам оламиз", – деди Шацких. 



"Ҳаммага салом. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло. Ўйинга ҳамма тайёр. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – деди Холдорхонов.



- Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари паст – бу қолган рақибларга боғлиқ. Жамоага нима етишмади ёки бор имконияти шуми?

- Айтганимдек, имкониятлардан фойдаланишда оқсадик. Айниқса, иккита ўйинимиздаги натижа қимматга тушди. "Аҳал" билан ўйинда майдон халақит қилди. Биз ҳосил қилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун тажриба бўлди. ОЧЛ менинг илк мусобақам эди – тажриба орттирдик, хатоларни кўрдик. Энди кейинги йилда рақиблар даражасини тахминан биламиз.

Эртага "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас. Бу – футбол. Асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз лозим. 

- "Ал Файҳа"нинг ўйинларини кузатиб бордингизми? Жамоа олдингига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳа, кузатиб бордик. Маҳаллий ва ОЧЛ доирасидаги ўйинлари катта фарқ қилади. Футболчилари ҳам мусобақага қараб ўзгаради. Қандай футболчилар билан бу ерга келганидан ҳам хабаримиз бор. Уларда ҳам, бизда ҳам катта муаммолар бор, жароҳатланганлар кўп. Бизда гуруҳдан чиқиш учун курашиш имкони бор, уларда эса йўқ. Эртага ҳужумкор ва тажовузкор ўйин намойиш этамиз.



- Футболчига савол. Сиз учун "Пахтакор" сафидаги бу йилги мавсум қандай ўтди?

- Биринчи даврада терма билан бирга бўлдим. Клубда унчалик ўйин амалиёти бўлмади. Мавсумнинг иккинчи қисмида "Пахтакор"га қўшилдим ва қўлдан келганича ҳаракат қилдим. Вазифамизни уддалаб, чемпион бўлишга ҳам эришдик.



- Ҳожимат Эркинов Суперлига ва ОЧЛда икки хил ўйин кўрсатмоқда. Эртанги ўйинга уни қандай тайёрлаяпсиз?

- Уни ҳар ўйинга астойдил тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам унга етказиб беролмаяпмиз. Ҳар куни мулоқот қиламиз ва унинг кучли томонлари ҳақида гаплашамиз. У буни бажарса, кўрганингиздек, фойда келтиради. Суперлига ва ОЧЛ икки хил мусобақа, фарқ уни чемпионатимизда яхши билишларида бўлса керак. У ОЧЛда эркинриқ ўйнаб, муваффақият қозонмоқда.

- Дилшод Саитов қишки трансфер ойнаси вақтида легионерга айланиши кутилмоқдами?

- Ҳа, унга билдирилган таклифлар бор. Унга араблар томонидан қизиқиш бўлмоқда. Кўрамиз, музокаралар олиб борамиз. Биз учун футболчининг фикри муҳим. Унда ярим йил ижарада ўйнаб қайтиш варианти ҳам бор. 

Бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, агар футболчида бошқа жамоага кетиш варианти бўлса, биз уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Футболчининг умри қисқа, четга кетиб, кучлироқ жамоаларда ўйнаши, пул ишлаши керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика