Макнейр: "Моуриньонинг ишончини қозониш учун тер тўкиб ишлайман"

Aslanov Jasurbek
19 июл 2016, 14:16
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрик Макнейрнинг сўзларига кўра, у жамоа янги бош мураббийи Жозе Моуриньо қўл остидаги машғулотларда бор кучини ишга солмоқчи.

"Бу мен учун янги чақирув. Янги мураббийга маҳоратимни кўрсата оламан деган умиддаман. Ўз кучимга ишонаман ва мураббий менга имконият беради деган умиддаман. Мавсумолди тайёргарликда тер тўкиб ишлайман ва агар мени майдонга туширишса, бу ўзимни кўрсатиш учун яхши имконият бўлади" - дейди Макнейр.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Belfast Telegraph