

"Бўлажак ўйин энг муҳими ҳисобланади ва биз узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган рақибга қарши икки баравар куч-ғайрат билан майдонга тушишимиз лозим. Мухлисларни мамнун этиш ва уларга ҳайит совғаси сифатида ғалаба ҳадя қилиш учун диққатимизни жамлашимиз ва астойдил меҳнат қилишимиз керак", деди 32 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни бўлиб ўтади.



