UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  0 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  8 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  18 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12

Маҳди Али: "Ўйин қизиқ ва оғир ўтди" Янгиликлар

Маҳди Али: "Ўйин қизиқ ва оғир ўтди"

Ўзбекистон - БАА учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб меҳмонлар устози Маҳди Али журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Яна бир бора икки терма жамоани Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Ўйин қизиқ ва оғир ўтди. Иккинчи таймда биринчисиникига нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Асосий таркибнинг бир неча ўйинчиларининг йўқлигига қарамай, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Аслида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой бердик", - дейди Маҳди Али.

- Сиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасига мураббийи сифатида Ўзбекистон ОТЖ жамоасига қарши бир неча маротаба баҳс олиб борган эдингиз. Сиз учун ОТЖ кучли ўйин кўрсатармиди ёки МТЖ? Боиси биз айнан мана шу авлодимизни йўқотиб қўйдик, Тўхтахўжаев ва Нагаевни инобатга олмаганда?
- Афсуски мен бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки бу позицияда эмасман. Ўзимизни терма жамоамиз ҳақида гапирсам, бизда ҳозир 8 нафар футболчи асосий таркибда ҳаракат қиляпти. Ўша жамоангизни ёдга олсам, яхши жамоа эди. Футболчини 23 ёшгача захирада ушлаб ўтиришдан наф йўқ. Улар ўйнайдиган ёшдалар ва майдонга тушишлари керак.

- Техник тактик жиҳатдан ўйин кўнгилдагидек бўлмагандек?

- Бунга майдоннинг бугунги кундаги ҳолати таъсир қилди. Яна бир сабаб, бугун тенг кучли икки терма жамоа баҳс олиб борди. Кўпроқ эса майдон ҳалақит қилди.

- Бугун дуранг бўлди, буни ғалабадек қабул қилдингизми?
- Дуранг ҳам катта меҳнат эвазига қўлга киритилди. Ҳар қандай натижани уни борича қабул қилиш керак. Ўйин аввалида ғалаба қозонган қозонишни мақсад қилсакда, борига шукр қилиш керак. Аҳмедов ва Ҳайдаров марказни биринчи бўлимда бизга бермадилар. Иккинчи бўлимда эса тактикамизни бироз ўзгартирдик.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика