UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  17 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам" Янгиликлар

Магуайр: "Ярим финал биз учун жуда кам"

Англия термаси ҳимоячиси Харри Магуайр Евро-2020 доирасида Украина устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳиссиётлар ажойиб. Кетма-кет икки марта катта турнирларнинг ярим финалида ўйнаш - катта натижа. Кечани бузишни истамайман. Олдимизда катта ўйинлар бор. Бу сафар финалга чиқишни истаймиз. ЖЧда буни уддалай олмагандик. Бу ерда ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни кўрсатаётганимиз ажойиб. Бироқ юқори чўққига ҳали чиқмадик.

Кийим алмаштириш хонасида барча ишонч билан ўтирибди. Биринчи бўлим осон ўтгани йўқ. Ўзимиз истагандек тезкор гол ургандик, аммо схемани ўзгартириб, ўзимиз учун ҳам муаммолар яратдик. Иккинчи гол эса бизни хотиржам қилди. Ўйин назорати бизнинг қўлимизга ўтди. Учинчи ва тўртинчи голни уришга ҳам ҳақли эдик. Энди дам олиб, тикланиш керак.

Ҳужум зонасида биз ҳимоячилар ҳам қандай ўйнаш кераклигини биламиз. Бугун бир эмас иккита гол урдик. Люк бизга ажойиб паслар оширмоқда. Гол муаллифи бўлиш яхши, аммо асосийси - ғалаба. Ярим финал эса биз учун жуда ҳам кам. Финалда ғалабага эришишни истаймиз", - деди Магуайр.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика