

Англия терма жамоаси футболчилари Харри Магуайр ва Харри Кейн бугун терма жамоа машғулотларида қатнашишди. Икки футболчи ҳам Эронга қарши ўйинда жароҳат сабаб алмаштирилганди. Магуайр бошидан жароҳот олган бўлса, Кейн тўпиғида ноқулайлик ҳис қилганди. Якунда иккала жароҳат ҳам енгил бўлиб чиқди.

Англия термаси сафида фақатгина Жеймс Мэддисон асосий жамоадан алоҳида, яъни залда шуғулланмоқда.



