

"Ҳа, Магуайр учун ёз осон ўтмади. У бошқалардан кўра кўпроқ қийналди. Бироқ унга, рухий ҳолатига ишонамиз. Машғулотларда унда барчаси жойида эканлиги кўринди.
Ўтган воқеликларни у мардлик билан қабул қилди, Гаррини қўллаб-қувватлаймиз. У сардоримиз бўлиб қолади.
Уни энг яхши инсонлардан бири деб ҳисоблайман. Келаси мавсумда ҳам ундан чиройли ўйин кутиб қоламиз", - деди Сульшер.



