Магуайр: "Ғалаба кўп нарсадан далолат"

Mirjalol Normatov
28 июн 2020, 13:59
"Манчестер Юнайтед" сардори Гарри Магуайр Англия Кубоги чорак финали доирасида сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

"Норвич"га қарши учрашувдан кейин Магуайр ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ғалаба кўп нарсадан далолат. Бу ерга совринлар қўлга киритиш учун келганман. Бу ажойиб турнир ва умид қиламанки, ярим финалда бугунгидан кўра яхшироқ ўйнаймиз.

Ўйин биз учун осон ўтмади. Кўпроқ тер тўкишга мажбур бўлдик. Кубок ўйинларида доим ҳам жанговар футбол намойиш қилиб бўлмайди. Чоршанба куни жазирамада қийин ўйинда қатнашгандик. Мураббий ушбу баҳсда ротацияга қўл урганди. Бироқ бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман", - деди Магуайр.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›