Мадрид суди Европа Суперлигаси ҳақидаги муҳим маълумотни ошкор этди

Sherzod Nurmatov
1 авг 2021, 19:55
Мадрид тижорат суди судьяси Европа Суперлигаси ҳақидаги долзарб маълумот билан бўлишди.

У 12 та таъсисчи клубдан ҳеч бири лойиҳани тарк этмаганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу суд УEФАга ушбу 12 клуб: "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Ювентус", "Интер" ва "Милан"га қарши чоралар кўришни тақиқлаган.

Олдинроқ "Реал", "Барса" ва "Юве" расмий баёнот билан чиқиб, улар лойиҳага ишонч билдираётганликларини ва суд қароридан қониқиш ҳосил қилганликларини айтишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Times Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›