UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  6 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  5 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  4 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  11 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  3 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  18 08:20ЕЧЛ, 3-саралаш босқичи. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:55Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Милан" 2:2, "Барса" пенальтиларда ютқазди  2 07:50Бугун Баҳодир Жалолов ва яна 4 нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади (рўйхат)  4 07:35Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:1, Мудрикнинг тезкор рейдига аниқлик етишмади  1

Мадрид дербисида кучлар тенг келди: "Атлетико" - "Реал" 2:2 Янгиликлар

Мадрид дербисида кучлар тенг келди: "Атлетико" - "Реал" 2:2

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Атлетико" ва "Реал" ўзаро тўқнаш келишди.
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилди.

Атлетико – Реал Мадрид 2:2
2 март, 21.00, «Висенте Кальдерон»
Голлар: 0:1 – 3 Бензема,  1:1 – 28 Коке,  2:1 – 45 Габи,  2:2 – 82 Роналду.
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, М. Суарес, Габи, Коке, Р. Гарсия, Туран (К. Родригес, 83), Коста.
Реал Мадрид – Диего Лопес, Арбелоа (Карвахаль, 71), Пепе, Рамос, Коэнтрау (Марсело, 59), Алонсо, Модрич, Ди Мария (Иско, 72), Бэйл, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Туран (11), Годин (39), Пепе (39), Коста (64), Арбелоа (67).

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

90+3 дақиқа. Учрашув тугади. Мадрид дербисида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Жамоаларга бугунги ўйин учун раҳмат айтамиз. Бизни кузатиб борганларга раҳмат.
90 дақиқа.
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
87 дақиқа.
Бэйлнинг телбанамо пасидан сўнг Бензема дарвозага зарба берди, тўп дарвозадан ўрин олмади. Қанот ҳаками бу вазиятда франциялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини кўрсатди. Такрорий вазият эса бундай бўлмаганини кўрсатиб берди
85 дақиқа.
Зарба! Лука Модричнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
84 дақиқа. Хавфли вазият!
Карвахал тўпни дарвозабонга оширди, кутилмаганда тўпни рақиб ҳужумчиси эгаллаб олди. Диего Костанинг зарбаси Пепега тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозага бормади
83 дақиқа. Ўзгариш.
"Атлетико". Туран ўрнига Кристиан Родрегес майдонга тушди
82 дақиқа. Иско ўнг қанотда ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва тўпни жарима майдони ичига оширди. Роналду бу вазиятдан унумли фойдаланди - 2:2.
81 дақиқа. ГООООООООООООООООООЛ. РОНАЛДУ 2:2
79 дақиқа.
"Атлетико" 10 киши бўлиб ҳимояланмоқда. Фақат Диего Коста майдон марказида юрибди
78 дақиқа.
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
75 дақиқа.
Ортда қолаётган "Реал"нинг ҳужумлари кўпайиб бормоқда. Лекин ҳимоячилар ҳам ўз вазифаларини яхши адо этишмоқда
73 дақиқа. Хавфли вазият!
Карвахалнинг ошириб берган тўпини Роналду боши билан дарвозага йўллади, тўп Куртуа қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
72 дақиқа. Ўзгариш.
"Реал". Ди Мария ўрнига Иско тушди
71 дақиқа.
Роналду жарима тўпини амалга оширди, тўп яна жонли девордан уёғига ўтмади.
70 дақиқа. Ўзгариш.
"Реал". Арбелоанинг ўрнига Карвахал майдонга тушди
69 дақиқа.
Шу заҳоти "Реал"нинг жавоб ҳужуми. Бу вазиятда Бэйл жарима майдони ичидаги Бенземага тўп оширишда хатога йўл қўйди.
68 дақиқа. Хавфли вазият!
Жуда хавфли! "Атлетико"нинг ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Туран боши билан дарвозага йўллади, яқин бурчакка йўлланган тўпни Лопез қайтарди
67 дақиқа.
Арбелоа бу сафар Костани ҳақиқатган ҳам йиқитгани учун огоҳлантирилди
66 дақиқа.
"Реал" ҳужумлар қилишда давом этади. Куртуа яқин масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қайтарди
63 дақиқа.
Бу сафар Коста жарима майдони ёнида йиқилиб тушди, бош ҳакам унга симуляция учун сариқ картчока кўрсатди. Диего Симеоненинг ёрдамчиси ҳакам билан "ташашмоқчи" бўлди. 7та одам зўрға уни тўхтатиб қолишди.
61 дақиқа. Хавфли вазият! Бензема етказиб берилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
60 дақиқа.
Диего Коста рақиб жарима майдони ичида Пепе билан тўқнашиб йиқилди, ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.
59 дақиқа.
"Реал" футболчиси майдонда ётибди, аввал "Атлетико" ҳужумни тўхтатишни истамади, энди "Реал" футболчиларининг ўзи ҳам унга эътибор бермай ҳужумга ўтиб кетишди
58 дақиқа. Ўзгариш.
"Реал". Фабио Коэнтрао ўрнига Марсело майдонга тушди
55 дақиқа.
"Атлетико"нинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужумидан сўнг бурчак тўпи ишланди. Хавфли вазият! Ошириб берилган тўпни Диего Коста боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ
54 дақиқа.
Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди, бу вазиятда тўп Хуанфраннинг қўлига тегиб қайтган экан.
54 дақиқа.
Хуанфран Коэнтраони жарима майдони чизиғи ёнида йиқитди. Жарима тўпини "Реал" вакиллари тепади
52 дақиқа.
Коста бу сафар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
51 дақиқа. Хавфли вазият!
Диего Коста дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди, бироқ йўлланган зарба ноаниқ кетди.
50 дақиқа.
Ўйинни томоша қилиш учун стадионга 54 600 томошабин келди.
49 дақиқа.
Коке бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
48 дақиқа.
18 метрлардан Костанинг берган зарбасидан сўнг Диего Лопез тўпни қайтарди.
47 дақиқа.
Алонсо ўз жарима майдони яқинида Диего Костани йиқитди. Бош ҳакам жарима тўпи белгилади
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 2:1. Танаффус. Ухлаб қолманг, барчаси олдинда.
45 дақиқа. Габи чамаси 35 метрлардан тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади, тўп ўзига хос траектория ҳосил қилиб дарвоза тўридан ўрин олди 2:1.
45 дақиқа. ГООООООООООООООООООЛ. ГАБИ 2:1 Супер гол!
44 дақиқа.
Мезбонлар устози Диего Симеоне захира ўриндиғи ёнида "рақсга тушмоқда"
43 дақиқа.
Охирги 10 дақиқада "Атлетико" кўпроқ ҳужум қилмоқда.
42 дақиқа. Хавли вазият! Диего Коста Рамосдан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди. Бу ерда бошқа бир Диего Лопез тўпни қайтарди!
39 дақиқа.
Жарима тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди, такрорий ҳужумда эса Филипе Луис йиқитилди. 25 метрлардан жарима тўпини мезбонлар тепишади. Ҳаволатиб оширилган тўпни Серхио Рамос қайтарди.
38 дақиқа.
Бунинг натижасида Пепе ва Годин сариқ карточка олди
37 дақиқа.
Коста яна Рамос билан тўқнашди, бу сафар Рамос уни йиқитди. Ҳакам жарима тўпи белгилади. Буёқда эса жарима майдони ичида Пепе майдонга йиқилиб тушди... "разборка" кетмоқда.
36 дақиқа.
Диего Коста Рамос билан курашди ва тўпни шеригига оширди. Рауп Гарсия эса Пепе билан тўқнашиб кетди.
35 дақиқа.
Роналдунинг 25 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни Куртуа ушлаб қолди.
34 дақиқа.
Кучли ёмғир остида кечаётган баҳсни Дельгадо Феррейра бошқариб бораётганини таъкидлаб ўтиш лозим.
32 дақиқа.
Ҳисоб тенглашгач "Реал" ҳужумкорликни оширмоқда
29 дақиқа. Арда Тураннинг ҳаракатларига тасанно. У икки футболчини чалғитиб жарима майдони ичида бўш турган Кокени тўп билан таъминлади. Коке Диего Лопес қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.
28 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. КОКЕ 1:1
27 дақиқа.
Рамос ўз жарима майдони ичида Раул Гарсияни йиқитди, бу сафар ҳам ўйин қоидаларига зид бўлмаган ҳолда
26 дақиқа.
Яна бир вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Роналду дарвозага йўллади, Куртуа икки ҳаракат билан тўпни қайтарди.
25 дақиқа.
Хавфли вазият! Ди Мариянинг узун диогоналидан сўнг Бензема тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Куртуа ўз ўрнида
24 дақиқа.
Хуанфран ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичидаги Костага етказиб берди. Диегонинг зарбаси ноаниқ кетди.
23 дақиқа.
Майдонда футбол эмас балет кетаётганга ўхшайди. Ҳар бир тўқнашувдан сўнг футболчилар майдондан туришга шошилишмаяпти. Мана ҳозир Хаби Алонсо майдон марказида шифокорларга кутмоқда.
22 дақиқа.
Ди Мария томонидан амалга оширилган жарима тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди
21 дақиқа.
Роналдуни майдон марказида йиқитишди, ҳакам Хуанфранни айбдор деб топди
20 дақиқа.
Раул Гарсиянинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси анча кусиз ва ноаниқ кетди.
19 дақиқа.
Стадионга йиғилган минглаб мухлислар ҳар бир эътиборли вазиятни қичқириқлар билан кутиб олишмоқда
18 дақиқа.
"Реал" вакиллари тўпни ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишмоқда
17 дақиқа.
Модрич тўпни жарима майдонига узатишга уринди, тўп Годинга тегиб аутга чиқиб кетди.
16 дақиқа.
Мезбонлар ҳужумларни асосан чап қанотдан ташкил қилишмоқда, бу сафар Фелипе Луис тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
15 дақиқа.
Бояги вазиятни такроран кўрганимизда Рамос Костани йиқитгани кўринди. Вазият ўтиб кетиб бўлди
14 дақиқа.
"Атлетико" ҳужумга ўтди, чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади.
12 дақиқа.
Диего Коста рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Бироқ ҳакам Рамос ўйин қоидаларига биноан ҳаракат қилган деб топди. Арда Туран эса ҳакамга ақл ўргантгани учун огоҳлантирилди
9 дақиқа.
Арбелоа олдинга ўтди, рақиб ҳимоячилари томонидан "яхшилаб" кутиб олинди. Ўйин давомиа этади.
7 дақиқа.
Ўйин кескинлашмоқда. Бироз аввал Диего Коста Диего Лопезга нисбатан, ҳозир Рамос Раул Гарсияга нисбатан кескин ўйнади. Бу дерби!
6 дақиқа.
Тўп "Реал" футболчиларида
3 дақиқа. Ди Мариянинг тўп узатишидан сўнг Карим Бензема яқин масофдан тўпни дарвозага йўллади - 0:1.
3 дақиқа. ГООООООООООООООООООЛ. БЕНЗЕМА 0:1

1 дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ
20:15. Бошланғич таркиблар маълум бўлди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика