Люксембургдан "ажойиб" натижа

Люксембург терма жамоаси Миллатлар Лигаси 3-турида Кипрни мағлуб қилди (2:0).

Бу люксембургликларнинг 2011-2020 йилларда қўлга киритган 10-расмий ғалабаси ҳисобланади. Қизиқ жиҳати шундаки, мазкур терма жамоа 1911-2010 йилларда ҳам жами 10 та учрашувни ўз фойдасига ҳал қила олган.

Ушбу ғалабадан кейин Люксембург (6 очко) ўз гуруҳида 2-ўринга кўтарилди. Маълумот учун, айни пайтда у терма жамоа ФИФА рейтингида 97, УЕФА рейтингида 40-ўринни эгаллаб турибди.

Люксембург – Кипр 2:0

10 октябрь, 18.00, «Жози Бартель»

Голлар:

1:0 – 12 Синани, 2:0 – 26 Синани.

Люксембург – Морис, Янс, Карлсон, Селимович (Мартинс, 69), Пинту (Бенси, 68), Тилль, Тилль, Синани (Скендерович, 79), Баррейро, Родригеш, Жерсон.

Кипр – Кирьякидис, Каро (Гогич, 61), Кусулос, Лайфис, Уилер (Иоанну, 53), Артиматас (Кирьяку, 75), Питтас (Лоизу, 75), Кастанос, Ционис (Антониу, 46), Сотириу, Христофи.

Огоҳлантиришлар:

Питтас (43), Кастанос (44), Родригеш (44), Селимович (51).


Манба: soccernews