Люк Шоу: "Натижадан мамнун эмасмиз"

Mirjalol Normatov
2 фев 2020
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин. "Вулвз"га қарши ўйинда шундай оғир ўтишини ва рақиблар жуда яхши ҳимояланишини билардик. Уларнинг таркиби ажойиб. Бундай ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин. "Челси" ҳам очко йўқотганди. Буни билардик. Шу боисдан йўқотилган 2 очкодан мамнун эмасмиз.  Бу жуда ёқимсиз.

Сўнгги пайтларда бундай рақиблар кўп бўлмоқда. Рақиблар жуда ёпиқ ўйнамоқда. Уч очкони қўлга кирита олмаётганимиз сабаби шу бўлмоқда.

Бунга қадар ҳам Траорега қарши ўйнаганман. Бироқ бугунги Траорега қарши ўйнаш анча осон бўлди", - деди Шоу.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC