Лёв: "Подольскини Германия терма жамоаси қўллаши лозим"

Aslanov Jasurbek
20 мар 2015, 15:18
Германия терма жамоаси бош мураббий Йоахим Лёв "Интер" ҳужумчиси Лукаш Подольскини Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувига чақирди.

Ўйин 25 март куни Германияда бўлиб ўтади.

"Миллий терма жамоа доимо Подольскини қўллаб келган. Ўйлашимча, у айни дамда бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Лукаш миллий терма жамоада ўзига келиб олади. Биз унга доимо ишонамиз" - дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижара асосида "Интер"да тўп тепаётган "Арсенал" футболчиси Англияга қайтишни истаётганини маълум қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com