Лёв Мюллерни Евро учун Германия терма жамоасига чақирмоқчи. У "Бавария" ўйинчисига қўнғироқ қилди

Alisher
11 май 2021, 08:39
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв "Бавария" форварди Томас Мюллерга нисбатадан фикрини ўзгартирди.

Мутахассис Мюллерга қўнғироқ қилди ва уни Евро-2020 учун миллий жамоага чақирмоқчи эканлигини айтди.

Футболчининг реакцияси ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 қайдномасидан 26 футболи ўрин олиши мумкин. Лёв чақирилганлар рўйхатини 19 майда эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild