

“Айни вақт Мюллер, Хуммельс ва Боатенгга умид боғлаётганим йўқ. Агар Евро-2020'га яқин вазият ўзгарса, у ҳолда қароримни қайта кўриб чиқишим мумкин, аммо бунга ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.
Ёш футболчилар билан ишлашни яхши кўраман. Улар ўз ишига тўла содиқ ва термага зарурий куч олиб келишади. Ҳа, мослашишда баъзи қийинчиликлар мавжуд, аммо улар тез ўрганишмоқда ва барчаси яхши бўлишига аминман”, дейди Лёв.
Эслатиб ўтамиз, Германия ТЖ эртага, 11 ноябрь куни ўз майдонида Чехия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Кейин эса немислар Миллат Лигаси доирасида Украина (14 ноябрь) ва Испания (17) билан тўқнаш келади.



