Лёв: "Бундеслига Англия ва Испания чемпионатларидан кучсиз"

18 июл 2013, 15:09
Германия терма жамоаси бош мураббийи Лёв, Бундеслигани дунёнинг энг кучли чемпионати деб ҳисобламайди.
"Сўнгги уч-тўрт йил ичида Бундеслига ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди, деб айтиш мумкин. Шундай бўлсада Германия чемпионати АПЛ ва Испания чемпионатидан ортда қолади. Бу — факт".

"Янги мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, "Бавария" албатта фаворит. Бироқ мен "Боруссия"га ишонаман. Бу жамоа "Бавария"га муаммо туғдириб бера олади", — дейди Йоахим Лёв.

Манба: football.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›