
Бундеслигадаги ҳолат мени умуман ажаблантирмаяпти. Ҳаммаси кутилганидек давом этмоқда. "Бавария" ҳар доимгидек жуда кучли ўйнамоқда ва мавсумни жуда чиройли нотада ўтказмоқда. Мени шуни қўрқмасдан айтишим мумкинки, Гвардиола жамоаси чемпионликни ҳал этиб қўйишган. Дортмундликларнинг инқирози ҳам янгилик эмас. Бу қадар юқори даражадаги икки мавсумдан кейин ва бир қатор жароҳатларланган футболчилар билан улардан ортиғини кутиш ҳам мантиқсизлик.