Ляпорт "Манчестер Сити"да қолишига ишончи комил эмас

Alisher
29 май 2021
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт келаси мавсум ҳам клубда қолишига ишончи комил эмас.

Футболчи ҳозирча Европа чемпионатига эътиборини қаратган, у келажаги борасида турнирдан сўнг ўйлаб кўради.

Ляпорт "Манчестер Сити"да асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. 27 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда фақатгина 16та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Эмерик Евро-2020да Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal