

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, футболчининг ўзи Англияга қадар ўйнаган клуби "Лион"га қайтишни хоҳламоқда.
Ляказетт "Арсенал"да 2017 йилдан бери ўйнайди. 30 ёшли форвард жорий мавсум 31та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 8та ассист қайд этди.
Французнинг Лондон клуби билан тузган шартномаси жорий йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



