UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  0 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  4 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7

Лутфулло Тўраев: "Осиё чемпионатига бориш ҳар бир футболчининг орзуси" Янгиликлар

Лутфулло Тўраев: "Осиё чемпионатига бориш ҳар бир футболчининг орзуси"

Сўнгги йиғинларда ўзини ижобий томонларини кўрсатаётган футболчилардан бири, бу Лутфулло Тўраев бўлиб турибди.
"Осиё чемипионатига бориш ҳар бир футболчининг орзуси. Бунинг учун машғулотларда ҳамма бирдек ишлаяпти, ким ҳам Осиё Кубогига боришни истамайди? Агар турнирда иштирок этсам ва терма жамоага фойдам тегса, мен бундан фақат хурсанд бўлар эдим", - дейди "Локомотив" футболчиси.



- Иккинчи йиғиндан келиб чиқиб жамоа ўз формасига кириб олди деб ўйлайсизми?
- Жисмоний тайёргарликка катта эътибор қаратилди ва футболчилар барча кўрсатмаларни имкон қадар тўлиқ бажаришга эришдилар. Осиё Кубогига яна бир неча кун бор, мана шу кунлардан ҳам унумлиф фойдалансак, ҳаммаси жойида бўлади.

- 4-3-3 тактикаси сизга қанчалик мос тушяпти ва жамоа буни қандай уддалаяпти деб айта оласиз?
- Бугун бу жаҳон амалиётида синалган тактика. Айни пайтдаги футболчиларимизнинг салоҳиятидан келиб чиқсам, бу тактикага бизнинг футболчиларга мос тушяпти деб айтган бўлар эдим.



- Айни пайтда шуғулланаётган футболчилар орасидан 3 нафари мусобақага бора олмайди. Сиз эса, айнан рақобат энг кучли бўлган нуқта вакилисиз...
- Тўғри гапингиз, бундай пайтда мураббий мусобақага яқин қолган вақтда ким тайёр бўлса, ўшани якуний таркибга киритади. Бу борада ҳамма мураббийнинг қарорини ҳурмат қилади. Боиси, барчанинг мақсади битта, терма жамоамизнинг муваффақият қозониши.

- Дейлик, Сиз  Осиё Кубогидасиз, ўз формангизни билган ҳолда, у ерда қатнашишга тайёрман деб ўйлайсизми?

- Тайёрман! Ватан учун ўйнашни ҳамма ҳам истайди, ундан кейин Осиё чемпионати, бу ЖЧ саралаши учун пойдевор дегани. Футболчи ўзига бериладиган ҳар қандай унумли имкониятдан фойдаланиб қолиши керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика