Лутфулла Тўраев Ўзбекистон терма жамоасига чақирилди

Narzulla Saydullayev
27 сен 2019, 17:34
Октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида иккита ўйин ўтказади.

10 октябрь куни Тошкентда Яман, 15 октябрь куни эса сафарда Сингапур билан ўйинлар бўлиб ўтади. 2 октябрь куни Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий терма жамоамиз Тошкентда йиғин бошлайди. 

Олинган маълумотларга кўра, ушбу йиғинга "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ҳам чақирув олган. Маълумот учун, Тўраев 2010-2015 йилларда терма жамоада 19та ўйинда майдонга тушган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia