Лукас Сильва: "Данило "Реал" учун яхши харид бўлади"
Aslanov Jasurbek
16 мар 2015
"Реал" ярим ҳимоячиси Лукас Сильва "Порту" ҳимоячиси Данилони харид қилишни хоҳлаётган мураббийлар штаби ва раҳбариятни бу қарорини қўллади.
"Данило Бразилияда ўйнаган ва жуда яхши футболчи ҳисобланади. У ҳимоя ва ҳужумда ажойиб ҳаракат қиладиган ўнг қанот ҳимоячиси. Данило "Реал" учун яхши харид бўлади" - дейди Лукас Сильва.