Лукаку: “Виллаш-Боашни ҳеч қачон кечирмайман”

Eldor Akmurzayev
21 май 2020, 19:40
“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Челси”даги даврини эсга олди.

2012 йил Лондон клуби Роберто ди Маттео бошқарувида Чемпионлар Лигасини ютди, лекин Лукаку собиқ мураббий Андре Виллаш-Боаш туфайли мусобақа қайдномасига киритилмаган эди.

“Ди Маттео менга финалгача жамоада қолишимни айтди. У ҳал қилувчи ўйинга барча, шу жумладан дисквалифиция қилинган ва қайдномага киритилмаган футболчилар бориши керак деб ҳисоблади. Бунинг учун ундан миннатдорман.

Чемпионлар Лигасида муваффақиятга эришиш – орзуларимдан бири ҳисобланарди. Буни жамоа билан нишонламоқчи эдим ва 19 ёшда бунга эришишим мумкин эди. Клуб ютуғига хурсанд бўлдим, аммо бу учун Виллаш-Боашни ҳеч қачон кечирмайман.

Чемпионлар Лигаси совринига бармоғим ҳам тегмади. Чунки, мен уни юта олмадим. Бирон нарсага ҳисса қўшганингизда, биз соврин ҳақида гапира оламиз”, дейди бельгиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: HLN