Лукаку ва де Брюйне мураббийлик курсларида иштирок этишади

24 мар 2020, 22:54
Бельгия терма жамоаси аъзолари коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус чоғида мураббийлик лицезиясини тақдим қилувчи онлайн-курсларда қатнашади.

"The Telegraph" хабарига кўра, "Интер" форварди Ромелу Лукаку ва "Боруссия" ярим ҳимоячиси Аксель Витцель УЕФАда малака ошириши керак бўлган футболчилар қаторида бўлишган.  Улар март ойида ФИФА кунлари сабаб юзага келадиган танаффус пайтида машғулотларни бошлашлари керак эди, аммо жаҳонда юз бериб турган эпидемиологик вазият туфайли дарслар онлайн тарзда ўтадиган бўлди. 

Шунингдек, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам мазкур машғулотларга қатнашишга қарор қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›