Лукаку Саудия Арабистони чемпионатига йўл олади?!

Omonjon To`xtamirzayev
13 июн 2023, 14:40
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

"Ал Ҳилол" бельгияликка 50 млн евро миқдорида маош таклиф қилишга тайёр. Форвард Саудия клубига йўл олишга жиддий киришган, аммо кўпроқ маош олишни истайди.

Лукакуни қўлга киритиш учун "Ал Ҳилол" "Челси" билан келишиши зарур. "Кўклар" ҳужумчи трансфери учун 50 млн евродан кўпроқ маблағ сўраши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fichajes.net