

Неаполликлар футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Лукакунинг ўзи билан яна бир йилга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома бўйича келишувга эришилган. Футболчи йилига 6,5 миллион евро + бонуслар ишлаб олади.
Лукакунинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумни форвард "Рома"да ижарада ўтказди. 47 ўйинда иштирок этган Ромелу 21 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Германияда ўтган Европа Чемпионатида Лукаку 4 учрашувда битта ассист қайд этди.
"Transfermarkt" портали 31 ёшли бельгияликни 30 миллион еврога баҳоламоқда.



