

Маълумотларга кўра, 25 ёшли бельгиялик ортиб бораётган босим ва жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан келишмовчилик туфайли клубдан кетмоқчи. Лукаку МЮ асосий таркибида кам кўрина бошлаганидан хафа ва кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этадиган клуб топмоқчи.
Лукаку 2017 йилда "Эвертон"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Жорий мавсум бельгиялик ҳужумчи МЮ таркибида 14та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли пас берди.



