Лукаку "Милан"нинг асосий трансфер мақсади

Aslanov Jasurbek
15 мар 2017, 13:47
"Челси", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Атлетико" ҳамда ПСЖ кураш олиб бораётган "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Милан" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Милан" жорий йилнинг апрель ойида хитойликларга сотиб юборилади ва россонерлар катта молиявий имкониятларга эга бўлади. "Милан" ёзда клубнинг асосий трансфер мақсади бўлган Лукаку учун курашади.

"Эвертон" Лукакуни 80 млн. еврога баҳоламоқда. Олдинроқ Ромелу "Эвертон"га 2019 йилнинг ёзида якунланадиган шартномасини узайтирмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato.it