Лукаку “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда тўпга атиги 7 марта тегинди. Улардан бири баҳс стартида

Eldor Akmurzayev
20 фев 2022, 08:45
АПЛ 26-турида “Челси” минимал (1:0) ҳисобда “Кристал Пэлас”дан устун келди.

Учрашувни тўлиқ ўтказган Ромелу Лукаку тўпга атиги 7 марта тегинди. Бу АПЛдаги ўйинда 90+ дақиқа ўтказган футболчилар ичида 2003/04 мавсумдан бери қайд этилган энг ёмон натижадир. “Opta” 2003 йилдан бери шу каби статистикани ҳисоблаб келади.

Қайд этиш жоиз, бельгиялик 1-таймда 2 бор тўп билан муомала қилди. Улардан бири ўйин стартида майдон марказидан учрашув бошланган вазиятга тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›