Лукаку "Интер"да Икардининг рақамини олди

Alisher
9 авг 2019, 13:24
Белгиялик футболчи янги жамоаси сафида нечинчи рақамда ўйнаши маълум бўлди.

"Интер"нинг янги ўйинчиси Ромелу Лукаку миланликлар таркибида 9-рақам остида ҳаракат қилади.

Бу ҳақда "Интер" матбуот хизмати хабар тарқатди. Лукаку Икардининг рақамини олиши аргентиналикнинг яқин орада жамоадан кетишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик ўйинчи А Серияда ўнг кўп ҳақ оладиган 6та футболчининг бирига айланди.

Унинг йиллик маоши 7 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: https://twitter.com/Inter